1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Иқтисодиёт

Ўзбекистон ва Қозоғистон Европага электр энергияси етказиб бериши мумкин

Электр таъминоти Каспий — Қора денгиз — Европа йўналиши бўйлаб амалга оширилади.

Ўзбекистон ва Қозоғистон Европага электр энергияси етказиб бериши мумкин

 

Ўзбекистон ва Қозоғистон Марказий Осиёдан Европага электр энергияси етказиб бериш бўйича "яшил" энергетика йўлагига қўшилишдан манфаатдор. Бу ҳақда Озарбайжон Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

 

22 ноябрь куни Озарбайжон Энергетика вазирлиги раҳбари Парвиз Шаҳбозов ва Венгрия ТИВ раҳбари Петер Сийярто Европа давлатларига электр энергияси экспорти масаласини муҳокама қилди. 

 

Хусусан, Каспий-Қора денгиз-Европа энергия коридори бўйлаб электр энергияси етказиб бериш режалаштирилган. 

 

Томонлар, шунингдек, энергетика соҳасидаги ҳамкорлик Озарбайжон ва Европа Иттифоқи ўртасида Венгрия орқали ўтадиган кўприк яратишини таъкидлади. 

 

14 ноябрь куни Ўзбекистон, Қозоғистон ва Озарбайжон вакиллари Бокуда экологик тоза электр энергиясини мамлакатлар ҳудудлари орқали учинчи давлат истеъмолчиларига ўтказиш лойиҳасини муҳокама қилди. Иштирокчилар Марказий Осиёдан Европага электр энергиясини экспорт қилишга келишиб олди. 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика