1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасида янги назорат пунктлари очилади

Ҳозирда икки давлат чегараларида 9 та пункт мавжуд.

Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасида янги назорат пунктлари очилади

 

Ўзбекистон ва Тожикистон республикалари чегарасида янги назорат пунктлари очилади. Тожикистондан Ўзбекистоннинг Тошкент вилоятига ўтиш мумкин бўлган Бекобод ўтиш пункти ишини давом эттиради. Тезкор божхона текшируви жорий этилади. Чегарадаги ўтиш жойларида транспорт воситаларининг блокланишига йўл қўйилмайди.

 

Ўзбекистон ва Тожикистоннинг чегараларида 9 та пункт бор. Шулардан тўрттасидан темир йўл ўтади.  Тўрттаси автотрассали ўтиш пункти. Фақат Сариосиё ўтиш пункти фақат пиёда ўтиш учун мўлжалланган.

 

Ўзбекистон атрофини 5 давлат ўраб туради. Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон ва Афғонистон. Ҳар бир давлат билан бир нечтадан чегара ўтиш пунктлари бор:

 

  • Қозоғистон билан 4 чегара ўтиш пункти  мавжуд, шундан учтаси Тошкент вилояти, биттаси Нукус шаҳрида;
     
  • Қирғизистон билан икки чегара ўтув пункти Андижонда жойлашган;
     
  • Туркманистон билан учта Бухоро, Хива ва Хўжайли (Нукус) ўтув пунклари мавжуд;
     
  • Афғонистон билан фақат Термиздаги Ҳайратон ўтиш қисми бор.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика