1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Ўзбeкистон-Вeнгрия бизнeс форуми бўлиб ўтди

Икки томонлама музокаралар натижасида инвестициявий ва савдо келишувлари имзоланди.

Ўзбeкистон-Вeнгрия бизнeс форуми бўлиб ўтди

 

Айни кунларда Самарқанд Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммитига мезбонлик қилмоқда. Бугун, 10 ноябрь куни ушбу саммит доирасида Ўзбекистон-Венгрия бизнес форуми бўлиб ўтди.

 

Бизнес-форумда қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов, бошқа вазирлик, банклар, қўмиталар, агентликлар, уюшмалар, илмий-тадқиқот институти, марказларнинг тегишли мутасадди ходимлари, маҳаллий тадбиркорлар қатнашган бўлса, Венгрия томонидан эса ташқи савдо ва ташқи ишлар вазири Петер Сийярто, Савдо-саноат палатаси раиси Ласло Парраг, маданият ва инновация вазири Янош Чак ҳамда бир қатор компания директорлари ва вакиллари иштирок этишди.

 

Мазкур бизнес-форумга қадар жорий йилнинг 1–4 ноябрь кунлари венгриялик компания вакиллари билан видеоконференцалоқа форматида бир нечта учрашувлар ўтказилиб, ҳамкорлик қилиш бўйича келишиб олинган эди.

 

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан Венгриянинг «Бонафарм» компанияси билан ҳамкорликда Тошкент вилоятида паррандачилик кластерини ташкил этиш лойиҳаси бўйича ишлар олиб борилмоқда.

 

Ўзбекистон-Венгрия бизнес форуми доирасида ўзбекистонлик тадбиркорлар Венгрия ташқи савдо ва ташқи ишлар вазири Петер Сийярто бошчилигидаги 60 дан ортиқ венгер компаниялари вакиллари билан «B2B» ва «G2B» шаклидаги музокараларни ўтказишди. Икки томонлама музокаралар натижасида инвестициявий ва савдо келишувлари имзоланди.

 

Ўзбекистонда паррандачилик мажмуасини яратиш лойиҳасининг иқтисодий қисмини аниқлаш мақсадида Венгрия томони дастлабки босқичда бозор имкониятларини баҳолаш, йирик савдо марказларига ташриф буюриш, гўшт маҳсулотларига бўлган талаб ва истеъмол, ишлаб чиқариш ҳажмлари, жумладан, озуқа базасини ўрганишни мақсад қилган.

 

Ўз навбатида Венгрия томонига инфратузилмани ривожлантириш ҳолати, салоҳиятли ишлаб чиқариш майдонлари, параметрлари ва Ўзбекистон томонидаги ҳамкорлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Венгрия бизнес форуми доирасида Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида лойиҳани амалга ошириш бўйича аниқ шартлар белгиланиб олинди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика