Ўзбекистон ҳукумати Евроиттифоқ билан яқинда ўтказилган музокараларда Алишер Усмоновга қарши санкцияларни бекор қилишни сўраган бўлиши мумкин. бу ҳақда Financial Times ўз манбаларига таяниб хабар берди.
Газета маълумотларига кўра, Тошкент Усмоновга қарши санкциялар Ўзбекистонга инвестиция киритишига халал бераётганини таъкидлаган. Мамлакат ТИВ FT’нинг ушбу ҳолат юзасидан берган саволига аниқ жавоб бермаган.
Бундан ташқари, миллиардернинг синглиси Гулбаҳор Исмоиловадан ҳам санкциялар олиб ташланиши масаласи ҳам кўтарилган бўлиши мумкин. Айрим маълумотларга кўра, Исмоилова 600 миллион долларлик “Дилбар” суперяхтасига юридик жиҳатдан эгалик қилиши мумкин.


