Ўзбекистонда жорий йилнинг 10 ойи давомида 603 нафар шахсга нисбатан оқлов ҳукми чиқарилган. Бу ҳақида Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов маълум қилди. Билдирилишича, жорий йилнинг 10 ойи давомида: * 1 289 нафар шахсга нисбатан жазо тайинланмасдан ҳукм чиқарилган; * 10 866 нафар шахсга оид жиноят ишлари тарафлар ярашгани муносабати билан тугатилган; * 5 603 нафар шахсга асоссиз қўйилган айблар уларнинг айбловидан чиқарилган; * 8 041 нафар шахснинг ҳаракатлари айбига мувофиқ қайта квалификация қилинган; * 4 934 нафар шахс суд залидан қамоқдан озод қилинган; * 27 302 нафар шахс тайинланган жазодан шартли озод қилинган; * 9 547 нафар шахсга тайинланган жазолар енгилроғи билан алмаштирилган.