1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонда 100 ёшдан ошган пенционерлар сони маълум қилинди

Узоқ умр кўрувчиларнинг 70 фоизидан ортиғини аёллар ташкил этади.

Ўзбекистонда 100 ёшдан ошган пенционерлар сони маълум қилинди

 

2025 йил 1 декабрь ҳолатига кўра, Пенсия жамғармаси ҳисобида турган ва ҳозирда пенсия олаётган 100 ёшга тўлган ҳамда ундан катта фуқаролар сони 461 нафарга етди. Уларнинг 131 нафари эркак, 330 нафари эса аёллар экани қайд этилган.

 

Статистикага кўра, энг кўп 100 ёшдан ошган пенционерлар Қашқадарё (73 нафар), Сурхондарё (69 нафар) ва Тошкент вилоятида (41 нафар) истиқомат қилади. Энг кам кўрсаткич Наманган вилоятида қайд этилган — ҳудудда 100 ёшдан катта атиги 11 нафар фуқаро бор.

 

Мутасаддилар таъкидлашича, юқори ёшдаги пенсия олувчилар бўйича мунтазам мониторинг олиб борилади ва уларнинг ижтимоий ҳимояси доимий назоратда туради.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика