Ўзбекистонда 200 000 сўмлик банкнот ва 1 000 cўмлик танга кўринишидаги пул муомалага чиқарилади. Бу бўйича 5 июль куни Олий Мажлис Сенати Кенгашининг қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, Марказий банк томонидан тақдим этилган 200 000 сўмлик банкнот ва 1 000 cўмлик танга кўринишидаги пул белгиларининг намуналари ҳамда дизайнлари маъқулланган.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Ўзбекистонда 15 июлдан бошлаб 200 минг сўмлик банкнотларнинг муомалага чиқарилиши хабар қилинганди.


