1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонда 1,4 мингдан ортиқ кўп қаватли уй рухсатсиз қурилгани аниқланди

Кўрилган чоралар доирасида ўнлаб лойиҳа ташкилотлари фаолияти тўхтатилган, айримларининг лицензияси бекор қилинган ҳамда юзлаб объектлар буздирилган.

Ўзбекистонда 1,4 мингдан ортиқ кўп қаватли уй рухсатсиз қурилгани аниқланди

 

 

Ўзбекистонда сўнгги йилларда қурилган минглаб кўп қаватли уй-жойлар текширувдан ўтказилиб, уларнинг 1 400 дан ортиғи тегишли рўйхатдан ўтмасдан барпо этилгани маълум бўлди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида муҳокама қилинган қонун лойиҳаси доирасида очиқланди.

 

Маълум қилинишича, 2017–2024 йилларда қурилган ҳамда 2025 йилда қурилиши режалаштирилган ва фойдаланишга топширилган жами 11 834 та кўп квартирали уй-жойнинг зилзилабардошлиги хатловдан ўтказилган. Текширувлар давомида 1 434 та уй рухсатсиз қурилгани, 185 та бинода эса ноқонуний равишда қўшимча қаватлар қўшилгани аниқланган.

 

Шунингдек, инструментал техник текширувлар натижасида 142 та кўп қаватли уйни мустаҳкамлаш зарурлиги аниқланган, битта бино эса сейсмик жиҳатдан яроқсиз деб топилган. Кўрилган чоралар доирасида ўнлаб лойиҳа ташкилотлари фаолияти тўхтатилган, айримларининг лицензияси бекор қилинган ҳамда юзлаб объектлар буздирилган.

 

Янги қонун лойиҳасида рухсатсиз кўп квартирали уйлар қуришга нисбатан жавобгарликни кучайтириш назарда тутилмоқда. Унга кўра, бундай қоидабузарлик учун фуқароларга 164 миллион сўмдан, мансабдор шахсларга эса 185 миллион сўмдан ортиқ жарима солиниши мумкин. Такрорий ҳолатларда эса жиноий жавобгарлик белгиланиши режалаштирилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика