1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонда 2021 йил қанча пахта териб олинди?

Бу ҳақида «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси маълумот берди.

Ўзбекистонда 2021 йил қанча пахта териб олинди?

 

Матбуот хизматининг хабар беришича, жорий йил республикадаги 1,031 минг гектар ер майдонда ғўза етиштирилиб, жами 3,4 миллион тонна пахта хом ашёси териб олинган.

 

Қайд этилишича, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда тўқимачилик корхоналарининг юқори сифатли пахта толасига ортиб бораётган эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда, пахта толасини биржада сотиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиққан. Хусусан, спекулятив ўсишни истисно қилиш мақсадида, базавий сифатдаги пахта толасининг бошланғич баҳоси кейинги савдо ойининг Нью-Йорк фючерс котировкалари даражасида белгиланади.

 

Шу муносабат билан саноат корхоналарига пахта толасини номутаносиб юқори нархларда, масалан, кейинги савдо ойининг Нью-Йорк фючерсидан юқори нархларда харид қилмаслик тавсия этилади.

 

Шу билан бирга, тегирмон усулида ишлашда (давалческий), иқтисодий томондан асосланганлигини ҳисобга олган ҳолда, таклиф этилаётган қайта ишлаш бўйича хизматларнинг улушлари нисбатини ишлаб чиқиш (масалан, ҳалқали йигирувда (Ring) 38 фоизга 62 фоиз ва пневмомеханик йигирувда (ОE) 33 фоизга 67 фоиз) тавсия этилган.

 

Таъкидланишича, пахта толасини оширилган нархларда сотиб олаётганда, ип-калава сотилишида асоссиз йўқотишлар хавфи ортади. Дунё бозор таҳлилларига кўра, Туркияда лиранинг долларга нисбатан қадрсизланиши давом этаётгани сабабли, импорт қилинадиган хом ашё номутаносиб равишда қимматлашади ва уни сотиб олиниши чекланади.

 

Жавоҳирбек Турсунов

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика