Йил бошидан буён Ўзбекистонда жинсий зўравонликдан жабр кўрган болалар сони очиқланди.
Олий суд матбуот хизматига таяниб, «Немолчи.uz» лойиҳасининг хабар беришича, 2023 йилнинг биринчи ярим йиллигида республика бўйича вояга етмаганларнинг жинсий эркига қарши қатор жиноятлар учун 257 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган.
Улардан:
-
15 нафари 14 ёшга етмаган шахснинг номусига теккани учун;
-
44 нафари 14 ёшга етмаган шахс билан жинсий эҳтиёжини ғайритабиий усулда қондиргани учун;
-
163 нафари 16 ёшга етмаган шахснинг номусига теккани учун;
-
35 нафари 16 ёшга етмаган шахс билан жинсий эҳтиёжини ғайритабиий усулда қондиргани учун.


