2025 йил давомида Ўзбекистонда вафот этганлар сони ҳар бир чоракда изчил ошиб борган. Миллий статистика қўмитаси эълон қилган расмий маълумотларга кўра, айниқса йилнинг тўртинчи чорагида бу кўрсаткич кескин юқорилаб, биринчи чоракдаги рақамлардан бир неча баробар кўпни ташкил этган.
Статистик таҳлилларга кўра, ўлимлар сонининг бундай ўсишига иқлим ва об-ҳаво омиллари сезиларли таъсир кўрсатган бўлиши мумкин. Хусусан, ўтган йил май ойидан бошлаб кузатилган паст босимли термик тушкунликлар, куз фаслидаги антициклонлар ҳамда декабрь ойидаги нам ва беқарор об-ҳаво шароитлари аҳоли саломатлигига салбий таъсир қилгани қайд этилмоқда.
Мутахассислар таъкидлашича, ёзги иссиқлик стресслари ва қиш мавсумидаги нам ҳаво оқимлари қон босими билан боғлиқ касалликларнинг кучайишига олиб келади. Бу ҳолат, айниқса, юрак-қон томир хасталикларига мойил бўлган кексалар орасида миокард инфаркти ва юрак ишемик касалликлари хавфини оширади.


