1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонда 2025 йилда қарийб 19 минг киши озодликдан маҳрум этилди

Олий суд маълумотларига кўра, йил давомида 79 мингдан ортиқ шахсга оид жиноят ишлари кўриб чиқилган.

Ўзбекистонда 2025 йилда қарийб 19 минг киши озодликдан маҳрум этилди

 

 

Ўзбекистонда 2025 йил давомида судлар томонидан 79 минг 554 нафар шахсга нисбатан 63 минг 177 та жиноят иши кўриб чиқилди. Бу ҳақда Олий суд ўзининг расмий канали орқали маълум қилди.

 

Кўрилган ишлар натижасида жами 63 минг 340 нафар шахс судланган. Шулардан 18 минг 816 нафари озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган, 43 минг 531 нафарга эса бошқа турдаги жазолар тайинланган. Яна 993 нафар шахс шартли ҳукм асосида жазоланган.

 

Судланганларнинг 55 минг 829 нафари эркаклар, 7 минг 511 нафари аёллар бўлган. Шунингдек, 23 минг 973 нафар судланган шахс ёшлар ҳисобланади, уларнинг 2 минг 431 нафари вояга етмаган. 60 ёшдан ошган судланганлар сони эса 2 минг 830 нафарни ташкил этган.

 

Маълумотларга кўра, 422 киши тўлиқ оқланиб, реабилитация қилинган. Ярашув институтлари қўлланилиши натижасида 13 минг 224 нафар шахс жиноий жавобгарликдан озод этилган. Жиноят ишларининг энг катта қисми Тошкент шаҳри, Фарғона, Тошкент, Самарқанд ва Наманган вилоятларида кўриб чиқилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика