1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонда 2026–2030 йилларга мўлжалланган Болалар хавфсизлиги стратегияси қабул қилинди

Болалар учун ижтимоий интеграция марказлари ташкил этилади.

Ўзбекистонда 2026–2030 йилларга мўлжалланган Болалар хавфсизлиги стратегияси қабул қилинди

Ўзбекистонда болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишга қаратилган 2026–2030 йилларга мўлжалланган Стратегия тасдиқланди. Тегишли Фармон Президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланди.

 

Мазкур ҳужжат Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, “Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг амалий ва тизимли ижросини таъминлаш, шунингдек болалар хавфсизлиги ва қўллаб-қувватланишини кафолатлайдиган барқарор ҳимоя механизмини шакллантиришга қаратилган.

 

Стратегия мамлакатимизнинг болалар ҳуқуқларини таъминлаш борасидаги миллий ва халқаро мажбуриятларини изчил бажариш, зўравонликка нисбатан муросасиз муносабатни мустаҳкамлаш ҳамда уни бартараф этишдаги қатъиятини намоён этишга хизмат қилади.

 

Ҳужжат жаҳон тажрибаси ва илғор амалиётлар асосида ишлаб чиқилган бўлиб, болалар учун ишончли ва самарали ҳимоя тизимини яратишни кўзда тутади. Хусусан, 2026 йилдан бошлаб профессионал тутинган оилалар билан ишлаш тизими йўлга қўйилади. Бу орқали болалар ва уларнинг оилаларига психологик ҳамда ҳуқуқий ёрдам кўрсатилади. Устувор вазифа — оилани қўллаб-қувватлаш ва уни сақлаб қолишдан иборат.

 

Шунингдек, мавжуд ўқув-тарбия муассасалари негизида болаларни жамиятга мослаштиришга йўналтирилган ижтимоий интеграция марказлари ташкил этилиши режалаштирилган. Қонунчиликка киритиладиган ўзгартиришлар эса бола ҳуқуқларини янада мустаҳкамлашга қаратилади.

 

“Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги жамоаси ва мазкур ислоҳотларни амалга оширишда иштирок этган барча ҳамкорларга миннатдорлик билдираман”, — деди Шаҳноза Мирзиёева.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика