1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонда 9 ойда 15–17 ёшли 155 нафар қиз эрта турмушга берилган

ССВ раҳбари эрта никоҳлар саломатликка жиддий хавф туғдиришини таъкидлади.

Ўзбекистонда 9 ойда 15–17 ёшли 155 нафар қиз эрта турмушга берилган

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худояров “Ўзбекистон 24” телеканалига берган интервьюсида 2025 йилнинг январ–сентябрь ойларида мамлакат бўйлаб 155 нафар қиз вояга етмасдан турмушга чиққанини маълум қилди.

 

Маълумотларга кўра, эрта турмушга чиққан қизларнинг ёши 15–17 оралиғида бўлган. Вазирнинг таъкидлашича, бундай никоҳлар, айниқса, қариндош-уруғлар ўртасида тузиладиган бўлса, тиббий жиҳатдан салбий оқибатларга олиб келади ҳамда ногирон фарзандлар туғилиши хавфини оширади.

 

Аввалроқ президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида 2025 йил бошидан буён 32 мингга яқин оила ажралиб кетгани, 16 минг ота-она эса алимент тўлаш мажбуриятини бажармаётгани қайд этилганди. Йиғилишда ажримларнинг ижтимоий оқибатларини юмшатиш, хусусан, никоҳ шартномаси тузиш амалиётини кенгайтириш зарурлиги алоҳида таъкидланди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика