1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонда аҳолининг доллар харидидаги рекорди янгиланди

Йилнинг биринчи ярмида 9 миллиард доллар сотилган, 5,3 миллиард доллар эса харид қилинган.

Ўзбекистонда аҳолининг доллар харидидаги рекорди янгиланди

Марказий банк маълумотларига кўра, 2025 йил июнь ойида Ўзбекистон фуқаролари томонидан хорижий валюта бўйича рекорд даражадаги операциялар амалга оширилган.

 

Хусусан, аҳолининг банклардан 1,1 миллиард АҚШ доллари харид қилгани қайд этилган. Бу кўрсаткич республика тарихида илк бор 1 миллиард долларлик харид чегарасидан ошди. Солиштириш учун, 2024 йил июнь ойида бу рақам 697 миллион долларни ташкил этган.

 

Бундан ташқари, аҳоли томонидан банкларга 1,7 миллиард доллардан ортиқ валюта сотилгани ҳам июнь ойининг энг юқори кўрсаткичларидан бири бўлди. Ўтган йилнинг шу даврида эса бу кўрсаткич 1,3 миллиард долларни ташкил этган.

 

Умумий ҳисобда, 2025 йилнинг биринчи ярмида фуқаролар 9 миллиард доллардан ортиқ валюта сотган, 5,3 миллиард долларни эса сотиб олган. Бу ўтган йилги кўрсаткичлар (сотув – 7,1 млрд, харид – 4,5 млрд доллар)га нисбатан сезиларли ўсишни кўрсатмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика