1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонда автокредит ставкасини пасайтирилади

Автомобиль саноати ишлаб чиқариш дастури 10,5 фоиз ўсишга мослаб қайта кўриб чиқилади.

Ўзбекистонда автокредит ставкасини пасайтирилади

 

13 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев тармоқ ва ҳудудларда юқори иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича йиғилишда аҳоли талабини рағбатлантириш чоралари муҳокама қилинди.

 

Йиғилишда Президент аҳолининг маҳаллий автомобилларга талабини ошириш мақсадида автокредит ставкасини пасайтириш ва ҳажмини ошириш чораларини кўриш топшириғини берди.

 

Ҳозирда мамлакатда йилига 650 минг дона автомобиль ишлаб чиқариш қувватига эга 4 та йирик корхона фаолият юритади. Жорий йилда 300 дан зиёд маҳаллий корхона билан кооперация асосида яна 763 та деталь ишлаб чиқариш муҳимлиги таъкидланди.

 

Шу билан бирга, ишлаб чиқариладиган автомобиллар сонини 510 мингга етказиш зарурлиги таъкидланди.

 

Чирчиқдаги кластер тўлиқ қувватда ишлаб, агротехникаларни арзон нархда чиқариши, лизинг компаниялари билан қулай молиявий инструментлар ташкил қилинса, деҳқон ва фермерлар йилига камида 15 мингта техникани сотиб олишга тайёр.

 

Умуман, автомобиль саноати мутасаддиларига ҳар бир имкониятни таҳлил қилиб, жорий йилги ишлаб чиқариш дастурини 10,5% ўсишга мослаб қайта кўриб чиқиш топширилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика