1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонда автомактабларнинг лицензиялаш паспорти тасдиқланди

Лицензия ИИВ томонидан юридик шахсга берилади.

Ўзбекистонда автомактабларнинг лицензиялаш паспорти тасдиқланди

 

Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолиятини лицензиялашга оид қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

 

Киритилаётган ўзгартиришлар билан автомактабларнинг фаолиятини лицензиялаш паспорти тасдиқланмоқда. Унга кўра:

 

  • лицензия юридик шахсга берилади;

  • лицензияловчи орган – ИИВ;

  • аризани кўриб чиқиш учун йиғим миқдори – БҲМ 2 баравари, лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори – БҲМнинг 10 баравари.

 

Аризага қуйидагилар илова қилинади:

 

  • ёнғин ва санитария-эпидемиология хизмати органларининг хулосаси;

  • педагогик кадрлар ҳақида маълумот;

  • ўқув режа ва дастурларининг электрон нусхалари.

 

Ҳужжат 2023 йил 19 ноябрдан кучга киради.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика