1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонда аёл судьялар сони оширилади

2023/2024 ўқув йилида хотин-қизларга қўшимча 12 та квота ажратилди.

Ўзбекистонда аёл судьялар сони оширилади

 

Айни пайтда Ўзбекистонда судьялар орасидаги хотин-қизларнинг улуши 14 фоизга етди

 

➖Ўзбекистонда гендер тенгликка эришиш стратегиясининг мақсадли кўрсаткичларига кўра, судьялар орасида хотин-қизлар улушини 2025 йилда 20 фоизга, 2030 йилда 30 фоизга етказиш назарда тутилган. Айни пайтда Ўзбекистонда судьялар орасидаги хотин-қизларнинг улуши 14 фоизга етди (бу кўрсаткич Қозоғистонда 51%, Россияда 66%, Словенияда 70%, Португалияда 75%).

 

➖Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсига 2023/2024 ўқув йили учун фуқаролик, жиноят, иқтисодий ва маъмурий ҳуқуқ ихтисосликлари бўйича қабул эълон қилинган.

 

➖Таҳсиллар давлат гранти асосида амалга оширилиб, тингловчилар  ойлик стипендия билан таъминланади.

 

➖Ўқув жараёнлари Судьялар олий мактаби биносида олиб борилади, аёл тингловчиларга ўзлари истиқомат қилувчи ҳудуддаги судларда амалиёт ўташ имконияти тақдим этилади (амалиёт ўташ  жами ўқиш даврининг қарийиб ярмини ташкил қилади).

 

➖Ҳужжатлар 2023 йилнинг 5 июнига қадар қабул қилинади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика