1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Ўзбекистонда бола ўғрилари пайдо бўлдими?

Ижтимоий тармоқларда тарқалган аудиохабарга ИИВ расмий муносабат бирдирди.

Ўзбекистонда бола ўғрилари пайдо бўлдими?

 

Овозли хабарларда айтилишича, Тошкентдаги 38-Ором мактаби ёнида, Қорасарой турар жой мажмуасида, Қорасувда ва бошқа ҳудудларда бола ўғирлашга уринишлар қайд этилган.

 

Шунингдек, бир нечта бола дом-дараксиз йўқолгани, бу ҳолатларга мутасаддилар томонидан тегишли чоралар кўрилмаётгани ҳақида айтилган.

 

Фарғонада ҳам бола ўғирлаш билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ мавжудлиги айтилади.

 

Ушбу аудиохабарларга ИИВ ахборот хизмати раҳбари Ш.Ғиёсов муносабат билдирди.

 

«Бу каби хабарлар асоссиз ва ҳақиқатдан йироқ. Интернет орқали ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлаётган субъектларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади», — дейилади расмий муносабатда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика