1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонда чет элликлар учун мажбурий ўзбек тили сертификати жорий этилади

B1 даражасидаги ўзбек тили сертификатига эга хорижий фуқаролар фуқароликка ариза беришда тил имтиҳонидан озод қилинади.

Ўзбекистонда чет элликлар учун мажбурий ўзбек тили сертификати жорий этилади

 

Ўзбекистонда хорижий фуқаролар учун давлат тилини билиш даражасини тасдиқловчи мажбурий сертификатлаш тизими жорий этилмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан “Давлат тилини билиш даражасини аниқлаш ва хорижий фуқароларга сертификатлар бериш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

 

Янги тартиб 2026 йил баҳоридан бошлаб босқичма-босқич кучга киради. Жумладан, 2026 йил 1 мартдан эътиборан чет эллик фуқаролар ўзбек тилини билишнинг А1, А2 ва B1 даражалари бўйича имтиҳон топшириш имкониятига эга бўлади. 2027 йил март ойидан эса сертификатлаш тизими кенгайтирилиб, B2, С1 ва С2 даражалари бўйича тестлар ҳам жорий этилади.

 

Мазкур имтиҳонларни ташкил этиш ва ўтказиш Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакани баҳолаш агентлиги томонидан амалга оширилади.

 

Шунингдек, янги тартиб фуқароликка қабул қилиш жараёнларига ҳам тааллуқлидир. 2026 йил 1 апрелдан бошлаб B1 даражасидаги ўзбек тили сертификатига эга хорижий фуқаролар Ўзбекистон фуқаролигини олишда тил имтиҳонидан озод этилади.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда университетга киришда B1 даражали сертификатга ҳам имтиёз берилиши ҳақида хабар берилган эди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика