1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Сиёсат

Ўзбекистонда Даниянинг Фахрий консуллиги очилади

Кеча БМТ Бош Aссамблеясининг 77-сессияси доирасида Ўзбекистон ва Дания ташқи ишлар вазирлари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.

Ўзбекистонда Даниянинг Фахрий консуллиги очилади

 

Кеча, 23 сентябрь куни БМТ Бош Aссамблеясининг 77-сессияси доирасида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Дания ташқи ишлар вазири Жеппе Себастян Кофод билан музокаралар ўтказди.

 

Учрашувда Владимир Норов Ўзбекистон томони Дания ҳукуматининг Ўзбекистонда Фахрий консуллик очиш ҳақидаги қарорини олқишлашини айтди. Шундан сўнг, Тошкент ва Копенгаген БМТ ва бошқа халқаро институтлар доирасидаги ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини таъкидлади.

 

ТИВ хабарига кўра, томонлар ўзаро ташрифлар ва амалий тадбирларни ташкил этиш орқали сиёсий мулоқотни фаоллаштириш бўйича қўшма чора-тадбирлар кўриш муҳимлигини қайд этган.

 

Ўзбекистон ва Дания ташқи ишлар вазирликлари ўртасида ҳамкорлик ва маслаҳатлашувлар тўғрисида Протокол тузиш таклиф этилди.

 

Савдо ва сармоявий алоқалар учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида томонлар манфаатдор идораларнинг ўзаро ташрифларини ташкил этиш масалаларини ўрганишга келишиб олдилар.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика