1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонда долларлашув пасаймоқда

Ўзбекистон иқтисодиётида 2020-2025 йил орасида долларлашув сезиларли даражада пасайган. Ўтган 3 ҳар йиллик силжиш даврида даолларлашув табиий даражаси 19,8 фоизга тенг эканлиги аниқланди. Бу ҳақда Марказий банк ўтказган тадқиқотда маълум бўлди.

Ўзбекистонда долларлашув пасаймоқда

Долларлашувнинг табиий даражаси 2020 йил январь ойида 24,5 фоизни ташкил этган бўлса. 2025 йил октябрь ойи охирига келиб бу кўрсаткич 17,8 фоизни ташкил қилади.

 

2025 йил октябрь ойида умумий муддатли депозитлар долларлашув даражаси қисқа муддатли (12 ойлик) силжиш даври асосида ҳисобланган долларлашувнинг табиий даражасидан 3,5 фоиз бандга, ҳамда узоқ муддатли (3 йиллик) силжиш даври асосида ҳисобланган долларлашувнинг табиий даражасидан 2 фоиз бандга юқори эканлиги аниқланди.

 

Таҳлилга кўра, мамлакатда муддатли депозитлардаги долларлашув кескин камайган. Хусусан, корхоналар муддатли депозитлари бўйича долларлашув даражаси 2019 йилдаги 48,2 фоиздан 2025 йил ноябрдаги 20,5 фоизгача тушган. Мазкур даврда аҳоли муддатли омонатларидаги долларлашув ҳам 32,6 фоиздан 22,5 фоизгача пасайган. Бироқ талаб қилиб олгунча депозитлар (исталган вақтда қайтариб олиш мумкин бўлган маблағлар) долларлашуви узоқ муддатли даврда 40 фоиздан юқори даражада шаклланяпти.

 

2019 йилда Халқаро валюта жамғармаси экспертлари Ўзбекистон учун долларлашув табиий даражаси учун бу кўрсаткич 16,5 фоизни ташкил этган.

 

Маълумот учун, долларлашув — бу бирор давлат иқтисодиётида АҚШ доллари маҳаллий валютага нисбатан кенг қўлланила бошлаши жараёни. Агар мамлакатда долларлашув ошиб кетса бу маҳаллий валютага ишонч пасайгани ва шу мамлакатда инфляция кучли эканлигини англатади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика