1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонда экологлар учун фахрий унвон таъсис этилди

У салмоқли натижаларга эришган экофаолларга берилади.

Ўзбекистонда экологлар учун фахрий унвон таъсис этилди

Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган эколог" фахрий унвонини таъсис этиш тўғрисидаги Қонун қабул қилинди.

 

Қонунга кўра, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган эколог” фахрий унвони мамлакатимизда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини ривожлантириш, табиатни асраб-авайлаш, биологик хилма-хилликни сақлаш, иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш борасида салмоқли натижаларга эришган экофаолларга берилади.

 

Шунингдек, экологик жиҳатдан тоза ва инновацион технологияларни ишлаб чиқишда ҳамда амалиётга жорий этишда, яшил ҳудудларни кенгайтиришда ва кўкаламзорлаштириш ишларида алоҳида ташаббус кўрсатган, аҳолининг экологик маданиятини ошириш, ёш авлодни табиатга ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳамда тизимда юқори малакали кадрларни тайёрлаш борасида фидокорона меҳнат қилаётган мутахассис-ходимларга ва соҳанинг бошқа вакилларига, шунингдек, мазкур йўналишда жамоатчилик назоратини амалга ошираётган экофаолларга берилади.

 

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика