1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонда гаровга қўйилган мулкка зарар етказганлик учун жавобгарлик жорий этилиши мумкин

Амалиётда гаровга қўйилган транспорт воситаларини бошқа шахсларга ижарага бериш, текин фойдаланишга топшириш, мамлакат ҳудудидан олиб чиқиб кетиш ёки яшириш ҳолатлари учраётгани айтилмоқда.

Ўзбекистонда гаровга қўйилган мулкка зарар етказганлик учун жавобгарлик жорий этилиши мумкин

 

Ўзбекистонда гаровга қўйилган мулкка зарар етказганлик ёки уни ноқонуний тасарруф этганлик учун маъмурий жавобгарлик белгилашни назарда тутувчи қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасида биринчи ўқишда қабул қилинди. Ушбу ташаббус гаров мулкини ҳимоя қилиш ва қонунбузарликларнинг олдини олишга қаратилган.

 

Қайд этилишича, амалиётда гаровга қўйилган транспорт воситаларини бошқа шахсларга ижарага бериш, текин фойдаланишга топшириш, мамлакат ҳудудидан олиб чиқиб кетиш ёки яшириш ҳолатлари учрамоқда. Бундай вазиятларда етказилган зарар миқдори кам бўлса, амалдаги қонунчиликда аниқ жавобгарлик чоралари белгиланмаган.

 

Қонун лойиҳасига кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс янги 61-3-модда билан тўлдирилади. Унга асосан, гаровга қўйилган мулкка базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараваридан 100 бараваригача миқдорда зарар етказилган ҳолатларда маъмурий жавобгарлик қўлланади. Ҳозирда эса Жиноят кодексида жавобгарлик фақат зарар миқдори анча катта бўлган ҳолатлар учун белгиланган.

 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, мазкур қонун лойиҳаси қабул қилиниши гаров мулкидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг олдини олиш, мулк эгаларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда молиявий муносабатларда тартибни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика