1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонда ҳафта бошида қандай об-ҳаво кузатилади?

Бу ҳақда "Ўзгидромет" хабар берди.

Ўзбекистонда ҳафта бошида қандай об-ҳаво кузатилади?

 

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, 20 майда кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 21-22 майда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 20 ва 22 майда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-21 майда 8-13 даража, 22 майда 10-15 даража, кундузи 20 майда 20-25 даража, 21-22 майда 22-27 даража бўлади.

 

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 21-22 майда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 20-21 майда 8-13 даража, 22 майда 10-15 даража, кундузи 20 майда 20-25 даража, 21-22 майда 22-27 даража бўлади.

 

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, 20-21 майда баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 22 майда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 20-21 майда 20-25 даража, 22 майда 22-27 даража бўлади.

 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 20 майда кечаси 11-16 даража, кундузи 23-28 даража, 21майда кечаси 11-16 даража, кундузи 25-30 даража, 22 майда кечаси 14-19 даража, кундузи 27-32 даража бўлади.

 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутимайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11-16 даража, кундузи 23-28 даража бўлади.

 

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 20-21 майда баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 4-9 даража, кундузи 20-21 майда 9-14 даража, 22 майда 11-16 даража бўлади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика