1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонда ҳар йили апрель ойи “Амир Темур ойлиги” сифатида ўтказилади

Темурийлар даври тарихини ўрганиш ва тарғиб қилиш бўйича 2030 йилгача мўлжалланган “йўл харитаси” тасдиқланди.

Ўзбекистонда ҳар йили апрель ойи “Амир Темур ойлиги” сифатида ўтказилади

 

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан буюк давлат арбоби, моҳир саркарда, илм-фан, маданият ва санъат ҳомийси Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида қарор имзоланди.

 

Қарорга мувофиқ, 2026 йилда Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги юртимиз бўйлаб кенг нишонланади. Шунингдек, ҳар йили апрель ойи “Амир Темур ойлиги” деб эълон қилинади. Ушбу ой давомида умумтаълим мактаблари, профессионал ва олий таълим муассасалари, ҳарбий қисмлар, корхона ва ташкилотлар ҳамда маҳаллаларда темуршунос олимлар, ёзувчилар, санъаткорлар иштирокида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилади.

 

Бундан ташқари, темурийлар даври тарихини тизимли ўрганиш, илмий тадқиқотларни ривожлантириш ҳамда натижаларни кенг тарғиб этиш бўйича 2030 йилгача мўлжалланган комплекс “йўл харитаси” тасдиқланди. Унинг доирасида халқаро илмий конференциялар ўтказиш, темурийлар даврига оид илмий ва илмий-оммабоп асарларни чоп этиш, ноёб қўлёзмаларни ўрганиш ва жамлаш, тарихий-бадиий ҳамда ҳужжатли фильмлар яратиш ва намойиш этиш режалаштирилган.

 

Шунингдек, “Буюк темурийлар” атамасини халқаро илмий истилоҳ сифатида жорий этиш, Темурийлар тарихи давлат музейини замонавий талабларга мос равишда реконструкция қилиш, янги экспозициялар яратиш, музей фаолиятини рақамлаштириш ишлари амалга оширилади.

 

Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллигига бағишланган тадбирларни юқори савияда ташкил этиш мақсадида махсус ташкилий қўмита тузилди. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири зиммасига юклатилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика