Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво оқимлари кириб келиши сабабли республика ҳудудида ҳаво ҳарорати максимал даражага чиқиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Ўзгидромет» директори Facebook’даги саҳифасида хабар берди [https://www.facebook.com/100001805932889/posts/pfbid036A4tPRwHp5gHzEy1YcuxZQQV4BsaGDR9TBnLJaCsa95a2LfN5xPAty2Q15gbDL1wl/?mibextid=Nif5oz]. Шерзод Ҳабибуллаевнинг маълум қилишича, Эрон ҳудудидан 5−8 июнь кунлари Ўзбекистонга иссиқ ҳаво кириб келиши ҳисобига ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилиши мумкин. Айрим жойларда 7-8 июнь кунлари шамол тезлиги кучайиб, чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Натижада айрим ҳудудларда максимал ҳаво ҳарорати одатдаги мэъёридан юқори бўлиши кутилмоқда. Жумладан, 5−6 июнда ҳарорат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида 40-41 даражагача кўтарилади. 6−8 июнда эса Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида 40-42 даражагача иссиқ бўлади. Шунингдек, 5−8 июнда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида 38-40 даражагача, 7−8 июнда Фарғона водийси вилоятларида ҳарорат 36-39 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.