1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонда ҳомиладорликни рўйхатга олиш рақамлаштирилди

ССВ электрон тизимнинг афзалликлари ҳақида маълумот берди.

Ўзбекистонда ҳомиладорликни рўйхатга олиш рақамлаштирилди

 

 

Соғлиқни сақлаш соҳасида ҳомиладорликни рўйхатга олиш тизими рақамлаштирилди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар қилди.

 

Қайд этилишича, ўтган 6 ой давомида Ўзбекистонда болалар аудиоскрининги ва иммунизацияси тизими рақамлаштирилиб, туғилиш-ўлим ахборот тизими такомиллаштирилган. Шунингдек, тиббиёт ахборот тизимларининг “IT-Med” мобиль иловаси ишга туширилган.

 

«‘Электрон тиббиёт’ тизимининг афзалликлари жуда кўп. Аввало, вақт ва маблағ тежалади. Иш самарадорлиги ортади. Оворагарчиликларга чек қўйилади. Албатта, бундан беморлар ҳам, тиббиёт ходимлари ҳам, давлат ҳам бирдек манфаатдор», — дейилади хабарда.

 

Айни пайтда соҳада “Телемедицина”, “МИС”, “СМС-хабарнома”, “Муассасалар паспорти”, “Ягона тез тиббий ёрдам”, “Лаборатория”, Юрак-қон томир касалликлари электрон реестри, “Кадрларни қайд қилиш”, “Вакцина логистикасини бошқариш”, “Ордер”, “Эмлаш” ва “Хатлов” каби электрон тизимлардан фойдаланилмоқда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика