Қайд этилишича, бугунги кунга қадар республика бўйича фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан жами 8,1 млн тоннадан ортиқ дон етиштирилди. Сувли майдонларда ўртача ҳосилдорлик 70,5 центнердан ортди.
Жами 75 та тижорат вакиллари томонидан 2 722 минг тонна, жумладан 2 456 минг тонна товар дон, 2024 йил ҳосили учун 265,6 минг тонна сара уруғлик дон жамғарилди.
Ғалла ҳосилдорлиги Бухоро вилоятида 74,8 с/га, Тошкентда 74,2 с/га, Самарқандда 73.8 с/га, Фарғонада 73,7 с/га, Андижонда 73,5 с/га, Хоразм 73 с/га, Сурхондарёда 72,3 с/га, Сирдарёда 72,1 с/га, Наманганда 72,6 с/га ни ташкил қилди.
“Ҳосилдорликни ошириш мақсадида биологик эскирган навлар ўрнига янги юқори ҳосилли, об-ҳавонинг ноқулай шароитларига чидамли 12 та кузги буғдой навларининг майдони 585 минг гектарга кенгайтирилди”, дейилади вазирлик сарҳисобида.
Ғалланинг ривожланиш фазалари ва навларининг пишиш ҳолатидан келиб чиқиб, Сурхондарё вилоятида 22 май, Қашқадарёда 24 май, Сирдарё, Тошкент ва Бухорода 29 май, Жиззахда 31 май ҳамда Фарғона ва Навоийда 2 июнь, Андижон, Самарқанд ва Хоразмда 5 июнь ҳамда Қорақалпоғистон республикасида 8 июндан ғалла ўрим ишларига киришилди.
Қуйидаги хўжаликлар 95-100 центнер ҳосилдорликка эришди:
Мирзачўл туманидаги “Оғабек Собирович”;
Учқўрғондаги “Фарҳод замин толаси”, “Тошпўлат ҳожи ота”;
Каттақўрғондаги “Жамолов Лутфулло далалари”;
Ангордаги “Икки дўст Сурхон Ангор”;
Жарқўрғондаги “Отақум Умидли Барака”, “Миркамол Достонович”, “Тошмурод бобо Абдуллоҳ”;
Қумқўрғондаги “Хуршид Жўраев”;
Боёвутдаги “Бекзод Облоқулов”, “Меҳнаткашга омад ёр”, “Саёҳат завқи”;
Бекободдаги “Боқиева Назира агро”;
Юқори Чирчиқдаги “Иброҳим агро файз”;
Бувайдадаги “Алқор агротех”, “Буюк Зафар”;
Қувадаги “Комилжон Дилафруз Исмигул”.


