Ўзбекистон

Ўзбекистонда илк бор 8 млн тонна ғалла етиштирилди

Қайси хўжаликларда юқори ҳосилдорлик кузатилгани айтилди.

Ўзбекистонда илк бор 8 млн тонна ғалла етиштирилди

 

Қайд этилишича, бугунги кунга қадар республика бўйича фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан жами 8,1 млн тоннадан ортиқ дон етиштирилди. Сувли майдонларда ўртача ҳосилдорлик 70,5 центнердан ортди

 

Жами 75 та тижорат вакиллари томонидан 2 722 минг тонна, жумладан 2 456 минг тонна товар дон, 2024 йил ҳосили учун 265,6 минг тонна сара уруғлик дон жамғарилди.

 

Ғалла ҳосилдорлиги Бухоро вилоятида 74,8 с/га, Тошкентда 74,2 с/га, Самарқандда 73.8 с/га, Фарғонада 73,7 с/га, Андижонда 73,5 с/га, Хоразм 73 с/га, Сурхондарёда 72,3 с/га, Сирдарёда 72,1 с/га, Наманганда 72,6 с/га ни ташкил қилди.

 

“Ҳосилдорликни ошириш мақсадида биологик эскирган навлар ўрнига янги юқори ҳосилли, об-ҳавонинг ноқулай шароитларига чидамли 12 та кузги буғдой навларининг майдони 585 минг гектарга кенгайтирилди”, дейилади вазирлик сарҳисобида.

 

Ғалланинг ривожланиш фазалари ва навларининг пишиш ҳолатидан келиб чиқиб, Сурхондарё вилоятида 22 май, Қашқадарёда 24 май, Сирдарё, Тошкент ва Бухорода 29 май, Жиззахда 31 май ҳамда Фарғона ва Навоийда 2 июнь, Андижон, Самарқанд ва Хоразмда 5 июнь ҳамда Қорақалпоғистон республикасида 8 июндан ғалла ўрим ишларига киришилди.

 

Қуйидаги хўжаликлар 95-100 центнер ҳосилдорликка эришди:

 

Мирзачўл туманидаги “Оғабек Собирович”;

Учқўрғондаги “Фарҳод замин толаси”, “Тошпўлат ҳожи ота”;

Каттақўрғондаги “Жамолов Лутфулло далалари”;

Ангордаги “Икки дўст Сурхон Ангор”;

Жарқўрғондаги “Отақум Умидли Барака”, “Миркамол Достонович”, “Тошмурод бобо Абдуллоҳ”;

Қумқўрғондаги “Хуршид Жўраев”;

Боёвутдаги “Бекзод Облоқулов”, “Меҳнаткашга омад ёр”, “Саёҳат завқи”;

Бекободдаги “Боқиева Назира агро”;

Юқори Чирчиқдаги “Иброҳим агро файз”;

Бувайдадаги “Алқор агротех”, “Буюк Зафар”;

Қувадаги “Комилжон Дилафруз Исмигул”.

custom img

Тошкент вилоятида наркотик моддаларни сотишга уринган шахслар ҳибсга олинди

Операциялар натижасида 1 кг “гашиш” ва 1883 дона кучли таъсир қилувчи препарат мусодара қилинди.

custom img

Қидирувда бўлган икки нафар Ўзбекистон фуқароси Баҳрайн ва АҚШдан қайтарилди

Улардан бири фирибгарликда, иккинчиси ўта йирик миқдордаги ўғирликда гумонланиб халқаро қидирувга берилган.

custom img

Сирдарёда кадастр ходими 1500 доллар пора билан қўлга тушди

У фуқаронинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ва муддатидан олдин тайёрлаб бериш эвазига пул талаб қилган.

custom img

Фарғонада ҳужра ташкил қилиб, болаларга диний таълим бераётган шахс ушланди

Ҳужрада 6–14 ёшдаги 17 нафар бола ноқонуний тарзда таълим олаётгани аниқланган.

custom img

2026 йилда кимё саноатида 9,5 млрд долларлик 133 та лойиҳа амалга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида кимё саноатидаги йирик инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Туркияда ўлдирилган самарқандлик аёлнинг жасади Ўзбекистонга олиб келинди

Жиноятда гумонланиб 4 нафар шахс қўлга олинган.

custom img

Платформа яратиш учун ўтказилган тендерда қатнашган компаниялар бир шахсга тегишли бўлиб чиқди

Ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш платформасини яратиш жараёнида шубҳали давлат хариди ўрганилди

custom img

“Ўзбекнефтгаз” Хитой компанияси билан 30 та қудуқни бурғилаш бўйича шартнома имзолади

Лойиҳа доирасида 10 та бурғилаш дастгоҳи олиб келиниб, қудуқлар 5500−6000 метр чуқурликда бурғиланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"