1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонда илк бор битирувчилар учун “Келажак учун хорижий тил” лойиҳаси бошланди

11-синф битирувчилари учун мўлжалланган ушбу лойиҳа мутлақо бепул бўлиб, ҳозирда у Тошкент тажрибаси сифатида амалга ошириляпти.

Ўзбекистонда илк бор битирувчилар учун “Келажак учун хорижий тил” лойиҳаси бошланди

 

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ташаббуси билан йўлга қўйилган мазкур лойиҳа ҳозирча “Тошкент тажрибаси” сифатида амалга оширилмоқда. Унда пойтахтдаги умумтаълим мактабларининг қарийб 40 минг нафар 11-синф битирувчиси қамраб олиниши режалаштирилган.

 

Лойиҳа доирасида ўқувчилар аввало диагностик тест орқали баҳоланади. Натижаларга кўра, уларнинг хорижий тилни ўзлаштириш даражаси аниқланиб, билимига мос гуруҳларда ўқитиш тизими жорий этилади. Айни пайтда, 23–25 декабрь кунлари Тошкент шаҳридаги мактабларда ушбу тест синовлари ўтказилмоқда.

 

Машғулотлар бепул ва интенсив тарзда олиб борилиб, хорижий тажрибалар асосида ташкил этилади. Шунингдек, дарслардан ташқари спеакинг слубълар, амалий мулоқот машғулотлари ва оралиқ баҳолашлар ҳам йўлга қўйилади.

 

Лойиҳа доирасида битирувчилар бевосита хорижлик ўқитувчилардан таълим олиш имкониятига эга бўлади. Машғулотлар хорижий мутахассислар билан бир қаторда малакали маҳаллий педагоглар томонидан олиб борилади.

 

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот котиби Дилфуза Собированинг таъкидлашича, мазкур лойиҳа ҳозирча Тошкент шаҳрида 11-синфлар ўртасида синов тариқасида ўтказилмоқда.

 

“Бу сертификатлаш, баҳолаш ва ўқитишни қамраб олган ягона лойиҳа ҳисобланади. Кейинчалик ушбу лойиҳа 10-синфларда ҳам жорий этилади. Келгуси йилдан бошлаб эса лойиҳа вилоятларда ҳам кенг миқёсда татбиқ қилинади”, — дейди вазирлик матбуот котиби.

 

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, Президентнинг 2023 йил 11 сентябрдаги ПҚ–300-сон қарорига мувофиқ, умумий ўрта таълим муассасаларига хорижий мутахассислар жалб этилиши белгиланган. Бугунги кунга қадар республика бўйлаб 1 500 нафарга яқин хорижий мутахассис таълим жараёнига жалб этилган.

 

Натижада хорижий тил бўйича сертификатга эга устозлар ва ўқувчилар сони сўнгги йилларда бир неча баробарга ошиб, мазкур лойиҳа таълим сифатини янги босқичга олиб чиқиши кутилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика