Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги имконияти чекланган шахслар орасидан вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилди.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги давлат хизматчилари учун бўш иш ўринлари ягона очиқ портали – vacancy.argos.uz платформаси орқали агентликнинг марказий аппаратидаги бўш иш ўринлари учун танловнинг 1-босқичини эълон қилди. Қуйида мазкур лавозимлар келтирилган:
- Вояга етмаганлар учун ижтимоий хизматларни ривожлантириш ва мониторинг қилиш бошқармаси бош мутахассиси;
- Ижтимоий тўловлар бошқармаси етакчи мутахассиси;
- Катта ёшдагилар учун ижтимоий хизматларни ривожлантириш ва мониторинг қилиш бошқармаси етакчи мутахассиси;
- Инсон ресурсларини ривожлантириш ва ижтимоий иш методологияси бошқармаси бош мутахассиси;
- Инсон ресурсларини ривожлантириш ва ижтимоий иш методологияси бошқармаси етакчи мутахассиси;
- Молия таҳлил ва режалаштириш бошқармаси етакчи мутахассиси;
- Харидлар бошқармаси етакчи мутахассиси;
Шунингдек, номзодларга алоҳида талаблар ҳам мавжуд. Жумладан, ногиронлиги бўлган шахслар тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси томонидан расмийлаштирилган ногиронлик тўғрисидаги маълумотноманинг касб ва меҳнат тавсиялари ёзиладиган қисмида кўрсатилган тавсия асосида танловда иштирок этиши мумкин.


