1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда

Янги ишланма Германияда ўтказилган илмий стажировка давомида яратилган.

Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда

 

 

Ўзбекистон Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти тадқиқотчиси Олимжон Бойматов томонидан 3D биопринтерлар учун зарур бўлган био-сиёҳ асосини маҳаллий ўсимликлардан олиш усули ишлаб чиқилди. Ушбу кашфиёт келажакда инсон аъзоларини сунъий тарзда чоп этиш имкониятларини кенгайтириши мумкин.

 

Янги ишланма Германияда ўтказилган илмий стажировка давомида яратилган. Мазкур кашфиёт Интеллектуал мулк агентлиги томонидан ижобий баҳоланиб, ҳозирда патентлаш жараёнидан ўтмоқда.

 

Олимжон Бойматовнинг таъкидлашича, яратилган био-сиёҳ маҳаллий ўсимликлар полисахаридларига асосланган гидрогел таркибидан иборат бўлиб, унда инсон ҳужайралари яшаб, ривожлана олади. Бу эса инсон организмига мос, хавфсиз ва нисбатан арзон сунъий аъзолар ҳамда тўқималарни яратиш имконини беради.

 

Бугунги кунда дунё бўйлаб миллионлаб беморлар орган трансплантацияси учун донор кутмоқда. Донор аъзолар етишмовчилиги сабабли олимлар 3D биопринт технологияларини фаол ривожлантирмоқда. Илгари ўтказилган тадқиқотлар орқали қон томирлари, тери, тоғай, шунингдек юрак, жигар ва буйрак каби аъзоларни биопринтер ёрдамида яратиш мумкинлиги аниқланган.

 

Мутахассисларнинг фикрича, мазкур кашфиёт келажакда донорлик аъзоларига бўлган эҳтиёжни камайтиришга, беморлар ҳаётини сақлаб қолишга ҳамда Ўзбекистон илм-фани ва тиббиётининг ривожланишида муҳим қадам бўлиши мумкин.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика