1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган спорт анжомларини олиб кирганлик учун божхона божи камайтирилади

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан маъқулланди.

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган спорт анжомларини олиб кирганлик учун божхона божи камайтирилади

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.

 

Фракция йиғилишида ушбу қонун лойиҳасида божхона божидан озод этиш тарзидаги тариф имтиёзлари қандай тартибда берилиши бўйича аниқлик киритилди.

 

Унга кўра, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган спорт кийимлари, ашёлари, оёқ кийимлари, спорт анжомлари, жиҳозлар ҳамда ускуналарни Миллий олимпия ва паралимпия қўмиталари, олимпия ҳамда паралимпия спорт турлари бўйича федерациялар таклифига асосан Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги томонидан шакллантирилган рўйхат асосида давлат ҳамда нодавлат спорт-таълим ташкилотлари томонидан ўз эҳтиёжлари учун хориждан импорт қилинганда божхона божини тўлашда 50 фоизга қадар имтиёз берилиши белгиланмоқда.

 

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан маъқулланди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика