Солиқ қўмитаси маълумотларига кўра, республика бўйича жисмоний шахсларнинг 970 млрд сўмдан ортиқ қарзи ҳисобдан чиқарилди.
Қайд этилишича, президент қарорига асосан 5,4 млн нафар жисмоний шахсларга мол-мулк ва ер солиғи қарздорлиги учун ҳисобланган 501,9 млрд сўм пеня ҳисобдан чиқарилди.
Шунингдек, 457,5 мингта якка тартибдаги тадбиркор учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисобланган 476,8 млрд сўм солиқ қарзи, пеня ва жарималар ҳисобдан чиқарилди.
Бундан ташқари, 2023 йилнинг ўтган даврида 1 013 та тадбиркорлик субъектларига 613,9 млрд сўмлик солиқларни тўлаш муддатини ўзгартириш имконияти берилди.


