1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонда жорий йилда 526 минг нафар фуқаронинг ҳуқуқлари бузилган

Жорий йилнинг 13 декабрь куни Бош прокуратурада Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошов раислигида ўтказилган мажлисда йил давомида прокуратура ходимлари томонидан аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари бўйича маълумот берилди.

Ўзбекистонда жорий йилда 526 минг нафар фуқаронинг ҳуқуқлари бузилган

 

Унда 2025 йилнинг ўтган даврида прокуратура органлари томонидан қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 160 мингдан ортиқ назорат ҳужжатлари қўлланилиб, 526 минг фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари тикланган.

 

Маълум бўлишича, назорат тадбирлари ва дастлабки тергов давомида айбдор шахслардан фуқароларга ҳамда давлат манфаатларига етказилган 2,2 трлн. сўмлик зарарнинг ундирилган.

 

Шунингдек, прокурорлар ташаббуси билан 961 маротаба бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркалари ўтказилиб, уларда 11 340 нафар ишсиз фуқаролар ишга жойлаштирилган.

 

Бундан ташқари, ташкилот томонидан энергетика соҳасида қонунийликни таъминлаш мақсадида ўтказилган қариб 133 мингга рейд тадбирлари давомида 127 мингдан ортиқ ноқонуний ишлар фош этилиб, 645 млрд. сўмлик зарар ундирилган.

 

“Халқ билан очиқ мулоқот қилиш, фуқароларнинг қийнаётган муаммоларини ҳал этишга устувор аҳамият қаратилиб, ҳисобот даврида 218 мингта мурожаатлар бевосита прокуратурада ҳал этилган ва 54 минг нафар шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тиклаб берилган”, — дейилади прокуратура хабарида.

 

Булардан ташқари, камбағалликни қисқартириш бўйича ўтказилган назорат тадбирлари натижасида камбағал оилалар реестрига киритилган 302 минг нафар фуқароларга 1,8 миллиондан зиёд ижтимоий хизматлар кўрсатилиб, уларнинг аҳволи яхшиланган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика