Ўзбекистон журналистлар уюшмаси эълон қилган I миллий маърузанинг соҳа ривожига доир режалар қисмида келтирилишича, оммавий ахборот воситаларида, жумладан, давлат ва нодавлат телерадиоканалларда фаолият юритаётган ходимларнинг ойлик маоши (иш ҳақи) ҳамда қалам ҳақи (гонорар)ни бугунги кун талабларига мослаштирган ҳолда ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва тегишли ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш режалаштирилмоқда.
Шунингдек, ОАВ ходимларини ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш, эҳтиёжманд ва бемор, фахрий журналистларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган ишлар жадаллаштирилади.


