Бу ҳақда Кадастр агентлиги ахборот хизмати маълум қилди.
18 июль куни Ўзбекистон президенти раислигида ўтказилган йиғилишда мамлакатда 2,6 миллион хонадоннинг кадастр ҳужжатлари мавжуд эмаслиги таъкидланган ва кадастри йўқ хонадонлар масаласини узил-кесил ҳал қилиш учун алоҳида қонун лойиҳаси ишлаб чиқиш белгиланган.
Таъкидланишича, бу борада янги тартиб ишлаб чиқилаётган қонунда ўз аксини топади. Унгача ишчи гуруҳ томонидан:
1 октябрга қадар маҳаллабай кадастр ҳужжати бўлмаган хонадонларнинг электрон рўйхати шакллантирилади;
уй-жойга бўлган ҳуқуқларни эътироф этишга асос бўлувчи ҳужжатлар тўпланади ва электрон базага киритилади.
Маълумот учун: 2022 йил 6 июнда «Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун қабул қилинганди. Қонун билан 4 та кодекс ва 21 та қонунга ўзгартириш ва қўшимчаларни киритилган.


