1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонда «Кинематография фидокори» кўкрак нишони таъсис этилди

Бу бўйича Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Ўзбекистонда «Кинематография фидокори» кўкрак нишони таъсис этилди

 

Бугун, 31 август куни Ҳукумат қарори билан «Кинематография фидокори» кўкрак нишони таъсис этилди ва унга оид низом тасдиқланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” телеграм каналида хабар қилинди.

 

Низомга кўра, кўкрак нишони билан миллий кинематография соҳасини ривожлантириш, бадиий ва ғоявий жиҳатдан етук фильмлар яратиш, миллий фильмларни кенг тарғиб қилишга муносиб ҳисса қўшган шахслар тақдирланади.

 

Давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар томонидан кўкрак нишони билан тақдирлаш учун номзодлар бўйича таклифлар ҳар йили 1 декабргача Кинематография агентлигига берилади. Тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш учун Агентлик бош директори томонидан 5 кишилик комиссия тузилади.

 

Комиссия томонидан 20 декабргача муносиб номзодлар бўйича хулоса қабул қилинади ва у асосида бош директор буйруғи 25 декабргача қабул қилинади. Кўкрак нишони ҳар йили 28 декабрь – Халқаро кино куни арафасида тантанали топширилади.

 

Кўкрак нишони билан тақдирланганларга БҲМнинг 4 баравари (1,2 млн сўм) миқдорида пул мукофоти берилади.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика