1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Cаломатлик

Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони яна ортмоқда

Ўтган бир сутка ичида Тошкент шаҳрининг ўзида 57 кишида коронавирус аниқланган.

Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони яна ортмоқда

 

Кеча 96 кишида коронавирус тасдиқланди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

 

Қайд этилишича, ўтган бир сутка ичида Тошкент шаҳрининг ўзида 57 кишида коронавирус аниқланган. Шунингдек:

 

  • 6 нафари Бухоро вилоятида,

  • 12 нафари Наманган вилоятида,

  • 4 нафари Самарқанд вилоятида,

  • 1 нафари Хоразм вилоятида,

  • 16 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида қайд этилган.

 

ССВ маълумотларга кўра, мамлакатда коронавирус билан кунлик касалланишлар сони ортмоқда: 21 ноябрда 61 кишида, 20 ноябрда 89 кишида, 19 ноябрда 81 кишида, 18 ноябрда 92 кишида, 17 ноябрда 69 кишида касаллик аниқланган. Санитария-эпидемиология хизматининг маълум қилишича, 22 ноябрь куни республика бўйлаб коронавирусга қарши 55 390 доза вакцина қўлланган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика