Ижтимоий тармоқларда аҳоли ўртасида коронавирус билан касалланиш ҳолатлари ошгани ҳақида хабарлар тарқалди. Санитария-эпидемиология қўмитаси маълумотларига кўра, бугунги кунда республикада коронавирус инфекцияси бўйича вазият барқарор.
Қайд этилишича, 25 июль ҳолатига коронавирус билан касалланганлар сони 255 193 нафарни ташкил этиб, улардан 253 235 нафари (99 фоиз) соғайган.
Бироқ, коронавирус инфекцияси ва ўткир респиратор инфекцияларни микс-инфекция касаллиги сифатида, айнан эмланмаган аҳоли ҳамда сурункали касалликлари мавжуд бўлган фуқаролар ўртасида қайд этилиши кузатилмоқда.


