1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонда кунига 30 та оилавий зўравонлик ҳолати қайд этилмоқда

6 ойда 5 мингдан ортиқ шахс оилавий зўравонлик учун жазоланди.

Ўзбекистонда кунига 30 та оилавий зўравонлик ҳолати қайд этилмоқда

Олий суд маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–июн ойларида Ўзбекистонда оилавий зўравонлик билан боғлиқ 5 200 дан ортиқ ҳолат бўйича шахслар маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилган. Бу кунига ўртача 30 та ҳолат қайд этилганини англатади.

 

Суд матбуот котиби Азиз Обидовнинг сўзларига кўра, руҳий, жисмоний ва иқтисодий зўравонлик турларини ўз ичига олган ушбу ишлар бўйича:

 

– 3 200 нафар фуқаро жаримага тортилиб,

– 1 800 нафар фуқарога 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси қўлланган.

 

Шунингдек, 231 нафар шахсга нисбатан жиноят ишлари юритилган бўлиб, шулардан 65 нафари озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилинган.

 

Таqqosлаш учун: 2024 йил давомида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 59-2-моддаси (оилавий зўравонлик) бўйича 8 900 нафар фуқаро жавобгарликка тортилган. Улардан 5 200 нафари жаримага, 3 700 нафари маъмурий қамоқ жазосига тортилган.

 

Худди шу йилда Жиноят кодексининг 126-1-моддаси бўйича 203 шахс судланган, улардан 59 нафарига озодликдан маҳрум этиш, қолганларига эса муқобил жазо чоралари тайинланган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика