«Немолчи» лойиҳасининг хабар беришича, аёл киши 24 июль куни Ўзбекистондаги машҳур пицериялардан бирида пицца буюртма қилган.
Натижада соат 18:30 да курьер унга буюртмасини етказиб берган. Бироқ орадан бир неча дақиқа ўтганидан сўнг курьер аёл кишига қўнғироқ қилиб, уни исмини сўраган. Шунингдек, унга жинсий алоқа қилишни таклиф қилган.
Воқеа айнан қаерда юз бергани ва курьер қайси пицерияда ишлаши ҳақида маълумот берилмаган.
Шунингдек, хабарда айтилишича, аёл киши мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга курьерга нисбатан ариза билан мурожаат қилган.


