1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон / 
  4. Ўзбекистонда “Лазги” халқаро рақс фестивали бўлиб ўтади

17:05 / 24.04.2022

1.3k

Ўзбекистонда “Лазги” халқаро рақс фестивали бўлиб ўтади

Ўзбекистонда “Лазги” халқаро рақс фестивали бўлиб ўтади

Тадбирда 30 дан ортиқ давлатдан меҳмонлар иштирок этиши кутиляпти.

 

25-30 апрель кунлари Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида “Лазги” халқаро рақс фестивали бўлиб ўтади. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. 

 

Қайд этилишича, фестиваль доирасида рақс санъатига бағишланган кўргазма павильонлари, миллий чолғу асбоблари ва либослари, ҳунармандчилик буюмлари, тасвирий ва амалий санъат асарлари, ҳайкалтарошлик намуналари, бадиий ва ҳужжатли фильмлар, аудио ва видео дисклар, китоблар, альбомлар, фотосуратлар намойиши ҳамда уларни Ичан-қалъа мажмуаси ҳудудида савдо қилиш ташкил этилади.  

 

Эслатиб ўтамиз, “Лазги” Хоразм рақси Ўзбекистон маданий меросининг элементи сифатида Инсониятнинг номоддий маданий мероси Репрезентатив рўйхатига киритилган. Бу ҳақдаги қарор 2019 йил 12 декабрда ЮНEСКОнинг Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмитасининг 14-сессиясида қабул қилинган.

 

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика