Ўзбекистон

Омбудcман Xоразмдаги тергов ҳибcxонаcига ташриф буюрди

Парламентнинг Инcон ҳуқуқлари бўйича вакили маҳкумлар билан cуҳбатлашиб, уларнинг мурожаатларини тинглади.

Омбудcман Xоразмдаги тергов ҳибcxонаcига ташриф буюрди

 


Жорий йилнинг 25 февраль куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Хоразм вилоятидаги минтақавий вакили Одилбек Оллоёров вилоятнинг Урганч шаҳридаги 11-сонли Тергов ҳибсхонасида сақланаётган шахслар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишиш ҳамда ушбу ҳибсхонада сақланаётган шахслардан келиб тушган мурожаатларни ўрганиш мақсадида ҳибсхонага мониторинг ташрифини амалга оширди.


Мониторинг ташрифи давомида ҳибсхонада сақланаётган шахслар учун тиббий хизмат кўрсатиш, дори-дармон воситалари таъминоти ҳамда озиқ-овқат сифати ва белгиланган меъёрларга амал қилинаётганлиги ўрганилди, бу борада салбий ҳолатлар аниқланмади. Шу билан бирга, ташриф давомида санитария ва гигиена қоидаларига риоя этилаётганлигини кўриш мақсадида айбланувчи ва судланувчиларни сақлаш хоналари кўздан кечирилди. 


Шундан сўнг, ҳибсхонада сақланаётган шахслар билан жамоавий суҳбатлар ўтказилиб, сақланаётган шахсларнинг шикоятлари ва таклифлари тингланди. Сақлаш шароитлари юзасидан шикоятлар келиб тушмади. Шунингдек, суҳбат давомида маҳкум ва маҳбуслар яратилган шарт-шароитлардан ва ходимларнинг муомаласидан мамнунликларини билдиришди.


Жамоавий суҳбатдан сўнг минтақавий вакил билан ҳоли учрашишни сўраган шахслар билан қабуллар ташкил қилинди. Улардан бири Жиззах вилояти Зомин туманида доимий рўйхатда туришини айтди ва тергов ҳаракатларидан норозилигини билдирди. Унинг мурожаати қабул қилиниб, қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқишлик учун ижрога олинди.


Шунингдек, қабул давомида маҳбуслардан апелляция суди мажлисларида минтақавий вакилнинг кузатувчи сифатида иштирок этишида амалий ёрдам кўрсатилиши бўйича кўплаб илтимослар келиб тушди. Ушбу мурожаатлар ҳам ижро учун қабул қилиб олинган.

custom img

Маданият вазирлиги санъаткорлар солиққа тортилишида енгилликлар киритишни таклиф қилди

Вазирлик ҳозирги кунда концерт-томоша соҳаси вакиллари амалдаги қонунчилик асосида солиқ тўлаб келётганини таъкидлади.

custom img

Ўзбекистонда аскарларга имтиёзли кредит ва масофавий таълим имконияти берилади

Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ёшларни қўллаб-қувватлаш янада кенгайтирилади.

custom img

Сирдарёда 11-синф ўқувчиси синфдош қизни калтаклади

Бола синфдоши билан тортишув оқибатида унга тан жароҳати етказган.

custom img

Қашқадарё вилояти ҳокими Деҳқонободда “драйвер” лойиҳалар ижроси билан танишди

Ташриф давомида аҳоли учун сайёр қабул ўтказилиб, фуқаролар мурожаатлари кўриб чиқилди.

custom img

Қашқадарёда имом-хатиб калтаклангани ҳақидаги хабар рад этилди

Ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси муносабат билдирди.

custom img

Доғистонда сув омборидаги тупроқли тўсиқ ёрилиб кетди

Тошқин оқибатида 28 та уй сув остида қолган.

custom img

Ўзбекистонда картадан картага ўтказмалар мониторинг қилинади

“Ақлли” назорат тизими ёрдамида бюджетга қўшимча 30 триллион сўм тушум таъминлаш режалаштирилган.

custom img

“Дайди топиб, расмийлаштиринг” — Олмазор тумани ИИБ амалдори

Профилактика инспекторларига кўчадан дайди одам топиб баённома расмийлаштириш бўйича топшириқ берилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"