Май ойида республика бўйича 20,6 миллиард сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш жолатлари аниқланди, дея хабар бермоқда Энергетика вазирлиги.
Маълум қилинишича, 2023 йилнинг май ойида Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзенергоинспекция» ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирларида 135 та ҳолатда истеъмолчилар томонидан 23 млн кВт/соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган. Бунинг натижасида тизимга 20,6 млрд сўм зарар келтирилган.
Ноқонуний фойдаланишнинг энг кўп ҳолатлари Самарқанд, Жиззах ва Бухоро вилоятлари ҳиссасига тўғри келган. Жумладан, Самарқанд вилоятидаги “Ч. З. Д.” фермер хўжалигида 1,7 млрд сўм, Жиззах вилоятидаги илмий-тажриба стансиясида 442,9 млн сўм, Бухоро вилоятидаги “Т. К.” МЧЖда 324 млн сўм миқдоридаги қайта ҳисоблаш ишлари амалга оширилди.
Қайд этилишича, қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилган