1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонда норасмий бандлик қисқартирилади

Норасмий бандлик ҳолатлари аниқланса, иш берувчилар Давлат меҳнат инспекцияси томонидан огоҳлантирилади.

Ўзбекистонда норасмий бандлик қисқартирилади

 

 


Ўзбекистонда энди норасмий бандлик ҳолати аниқланса, иш берувчилар Давлат меҳнат инспекцияси томонидан огоҳлантирилади ва уларга белгиланган муддат ичида вазиятни тузатиш имконияти берилади.

 

Ҳоким ёрдамчиси хатлови асосида аниқланган норасмий бандлик ҳолатлари “Ягона миллий меҳнат тизими” ИДАК орқали иш берувчиларнинг шахсий кабинетларига огоҳлантириш хати сифатида юборилади. Иш берувчи аниқланган ҳолатни 3 кун ичида бартараф қилиши шарт. Қонунбузарлик ихтиёрий равишда бартараф этилмаса, инспекция текширув ўтказиш ҳуқуқига эга бўлади.

 

Норасмий бандлик ҳолати аниқланган кундан бошлаб 1 ой ичида иш берувчи ходимлар билан расмий меҳнат шартномасини тузиб, ҳисобланган ойлик иш ҳақларини тўлиқ тўласа, маъмурий жавобгарликка тортилмайди.

 

2026 йил 1 мартдан бошлаб тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги аниқланаётганда тасдиқланган норасмий бандлик ҳолатлари ва ходимларга тўланадиган иш ҳақлари меъёридан паст бўлса, рейтинг баллари камайтирувчи қўшимча мезон сифатида ҳисобга олинади.

 

Аввалроқ мамлакатда 4 миллиондан ортиқ ишчи давлатга солиқ тўламай, «конверт» орқали ойлик олаётгани маълум қилинганди. Шу боис, қурилиш ташкилотларининг “Шаффоф қурилиш” платформасидаги рейтинг баллари ҳам норасмий бандлик ҳолатлари сабабли камайтирилиши эълон қилинган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика