1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонда олий таълим муассасалари кўпаймоқда

7 йилда ОТМлар сони 3 баробар ошган.

Ўзбекистонда олий таълим муассасалари кўпаймоқда

2017–2024 йилларда Ўзбекистонда олий таълим соҳасида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилди. Олий таълим муассасалари сони 72 тадан 219 тага етди, бу 304 фоизлик ўсишни ташкил қилади. Хорижий университетлар сони эса 4,5 баробарга кўпайиб, 31 тага етди.

 

Бугунги кунга келиб, Ўзбекистонда 12,5 минг хорижлик талаба таҳсил олмоқда, бу 2017 йилга нисбатан 9,6 баробар кўп. ОТМ ўқитувчилари сони ҳам 25,1 мингдан 45,4 минг нафарга етди. Талабаларга қулайлик яратиш мақсадида ётоқхоналар қурилиб, жойлаш тизими тўлиқ рақамлаштирилди.

 

2024 йилда Ўзбекистоннинг 53 та ОТМси ТTimes Higher Education рейтингига киритилди. Олий таълимни янада ривожлантириш учун “Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида олий таълим билан қамров даражасини 50 фоизга етказиш ва 10 та ОТМни дунёнинг энг нуфузли рейтингларига киритиш режалаштирилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика