1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистонда онлайн саволномаларни нотўлиқ тўлдирган фуқаролар учун автоматик огоҳлантириш тизими ишга туширилди

Фуқаролар энди хатолик ёки етишмаётган маълумотлар бўлса, тизим орқали огоҳлантирилади ва саволномани қайта тўлдириш имконияти берилади.

Ўзбекистонда онлайн саволномаларни нотўлиқ тўлдирган фуқаролар учун автоматик огоҳлантириш тизими ишга туширилди

 

 

Эндиликда, онлайн саволномаларни фақат бир киши номидан тўлдириб, бир хона­донда яшовчи бошқа аъзоларни киритмаган фуқаролар тизим томонидан автоматик огоҳлантирилади. Қонунчиликка мувофиқ, қариндошлик даражасидан қатъи назар, бир хонадонда яшовчи барча шахслар рўйхатга бирга олиниши мажбурий ҳисобланади.

 

Шунингдек, мавжуд ер майдонлари, етиштирилаётган маҳсулотлар, қорамол ва парранда сони каби маълумотларни тўлиқ кўрсатмаслик ҳолатлари ҳам тизим орқали аниқланади ва огоҳлантириш юборилади.

 

Онлайн рўйхатдан ўтган ва сертификат олган фуқаролардан платформага қайта кириб, сертификат ойнасидаги огоҳлантиришларни диққат билан текширишлари сўралмоқда. Агар хатолик мавжуд бўлса, саволномани қайта тўлдириш тавсия этилади. Акс ҳолда, 4–28 февраль кунлари маҳалла вакиллари томонидан қайта рўйхатдан ўтказиш ишлари амалга оширилади.

 

Маълумотларнинг тўлиқлиги ва аниқлиги аҳолининг ва қишлоқ хўжалигининг ҳақиқий ҳолатини белгилаш учун зарур бўлиб, ушбу маълумотлар асосида таълим, тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва инфратузилма соҳаларида тўғри қарорлар қабул қилинади. Шу боис барча фуқаролар онлайн рўйхатдан ўтишда саволларга масъулият билан, тўлиқ ва тўғри жавоб беришга чақирилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика