Ҳудудларда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ҳамда тизим таркибидаги корхоналарида Комплаенс назорат тузилмалари томонидан ёқилғи-энергия ресурсларининг талон-торож қилиниш ҳолатларини аниқлаш ва уларга нисбатан тегишли чоралар кўриш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Хизмат ходимлари томонидан жорий йилнинг 1-15 декабрь кунлари давомида ўтказилган рейд тадбирлари натижасида умумий қиймати 28,7 млрд сўмга тенг, 16,1 млн kVt.сoaт электр энергиясидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.
Аниқланган материаллар юзасидан қайта ҳисоб-китоб ишлари олиб борилиб, ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди.
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиш бўйича назорат тадбирлари доимий равишда давом эттирилмоқда. Шу билан бирга, ҳудудий корхоналар ва истеъмолчиларнинг қонуний фаолиятини таъминлаш бўйича қўшимча чоралар кўрилмоқда.


